ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Orascom Ўзбекистон шакар саноатида қўшилган қиймат занжирларини ривожлантиришдан манфаатдор

0

Мисрнинг йирик инвестиция компанияларидан бири — Orascom Investment (Nile Sugar) делегацияси Ўзбекистонга хизмат сафари билан келди. Ташриф доирасида компания вакиллари мамлакатдаги етакчи салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга бориб, ишлаб чиқариш қувватлари, хомашё эҳтиёжи ва технологик жараёнлар билан танишди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Учрашувларда томонлар Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички бозорни сифатли маҳсулот билан барқарор таъминлаш ҳамда тайёр маҳсулот занжирида маҳаллий хомашё улушини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Миср томони салқин ичимликлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ўзбек шакарини тўғридан-тўғри харид қилишга қизиқиш билдирди.

Кутилишича, бундай ҳамкорлик модели йирик корхоналарни арзон ва сифатли шакар билан узлуксиз таъминлашга, маҳаллий шакар саноати учун барқарор бозор шакллантиришга, импорт ҳажмини қисқартиришга ва қўшилган қиймат занжирини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу ёндашув Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва саноат интеграциясини чуқурлаштириш сиёсатига мос келади.