ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

“Манчестер Сити” бугун “Вулверхэмптон” қарши: Геҳи дебюти кутилмоқда

0

АПЛнинг 23-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилади. “Шаҳарликлар” учун 2026 йил ҳозирча у қадар ёрқин бошлангани йўқ: жамоа жорий йилда 7 та учрашув ўтказиб, фақат 2 тасида ғалаба қозона олди. Қолган баҳсларда эса очко йўқотишлар кўпайиб, чемпионлик пойгасида ҳар бир ўйиннинг қиймати янада ошди.

Вазиятни қийинлаштирган асосий омиллардан бири — жароҳатлар. Бир қатор муҳим футболчилар майдонга туша олмаётгани сабаб “Сити” таркибида барқарорлик етишмади. Шу фон ортидан клуб раҳбарияти қишки трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга бел боғлади ва “Кристал Пэлас”дан марказий ҳимоячи Марк Геҳини жамоага олиб келди. Айни учрашувда унинг “Сити” сафидаги илк ўйини бўлиши кутиляпти.

Қизиғи, бир қатор нуфузли манбалар “шаҳарликлар”нинг “бўрилар”га қарши эҳтимолий таркибини ҳам эълон қилиб улгурди. Айрим талқинларда схема ҳам, айрим позициялардаги танлов ҳам фарқ қилади, лекин энг катта интрига бир хил: Ҳусанов — Геҳи жуфтлиги ва Холанднинг олд чизиқдаги роли.

CityXtra талқинида “Манчестер Сити”нинг тахминий таркиби қуйидагича:
Доннарумма; Льюис, Ҳусанов, Геҳи, О’Райли; Родри, Бернарду (с), Черки; Семеньо, Холанд, Доку.

Sport Mole талқини эса бошқача вариантни келтиради:
Доннарумма; Нуньес, Ҳусанов, Геҳи, О’Райли; Родри, Бернарду; Семеньо, Фоден, Доку; Холанд.

“Вулверхэмптон”нинг эҳтимолий таркиби ҳам маълум:
Са; Москера, С. Буэно, Крейчи; Тчатчуа, Андре, Мане, Ж. Гомеш, Ҳ. Буэно; Хван, Странд Ларсен.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. “Сити” учун бу баҳс оддий 3 очко эмас — 2026 йилдаги “қора чизиқ”ни узиш, мухлис кайфиятини тиклаш ва янги ҳимоячининг дебютини тўғри йўлга қўйиш имконияти ҳам. Шунинг учун бугунги ўйинда майдонда “ҳисоб”дан кўра “характер” кўпроқ гапириши мумкин.