ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

"Гулбадан” қандай қилиб Дилноз Ҳакимова репертуарига кирган? (видео)

0

Хонанда Хожиакбар Маллабоев “Омон-Омон” кўрсатувида берган интервюсида “Гулбадан” номли қўшиғини хонанда Дилноз Ҳакимова куйлагани юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Унинг айтишича, Дилноз Ҳакимова мазкур қўшиқни ижро этиш учун аввал шахсан ўзига мурожаат қилган.

“Дилноз бир куни, Хожиакбар ака, шу қўшиғингизни мен ҳам айтсам бўладими? Жуда ёқди, деб илтимос қилди. Мен эса майли деб рози бўлганман”, — деди хонанда.

Хожиакбар Маллабоевнинг сўзларига кўра, ҳатто ўғлини уйлантирган тўй маросимида ҳам Дилноз Ҳакимова иштирок этиб, “Гулбадан” қўшиғини ижро этган.

“Ўша тўйда у хизматда бўлиб, қўшиқни айтди. Мен эса ўз қўшиғимга ўзим ўйнадим”, — дея эслади у.

Сўз устида хонанда яна қўшимча қилди:

“Концерт дастурлари пайтида ҳам шу қўшиғингизни айтсам бўладими? деб яна сўраган. Мен яна рози бўлганман. Дилноз асли уйғур қизи, қўшиқни жуда яхши кўриб қолганини айтган”.

Клип масаласига тўхталар экан, Хожиакбар Маллабоев таъкидлади:

“Клип олиш масаласида қийинчилик бўлиши мумкинлигини айтганимда, Дилноз барибир ундай катта масштабда клип ололмайман, деди. Шунинг учун ўзим рухсат бердим”, — деди у.

Шу билан бирга, хонанда ҳозирги кунда баъзи ижрочилар қўшиқларни рухсат сўрамасдан ҳам куйлашини афсус билан тилга олди.