ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Давлат ва маҳалла ўртасида «ижтимоий шартнома» тизими йўлга қўйилади

0

Президентимиз ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш учун маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Чуқур ихтисослашган маҳаллада турмуш фаровонлиги анча юқори, ижтимоий ёрдам олувчилар ҳам 2 карра кам.

Бугунги кунда 903 та «оғир» маҳаллада 100 минг гектар томорқа ва ижара ерлари бор. Агар ҳокимлар «еттилик» билан сув таъминотини яхшилаб, уруғ-кўчат етказиб, ихтисослашувни тизимли йўлга қўйса, у ердаги одамларни даромадида, турмуш шароитида кескин ўзгариш қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Масалан, Нишон туманидаги Оқолтин маҳалласига насосда сув чиқарилгани учун 25 йил томорқасига экин экмаган 280 та хонадон 50-60 миллион сўм даромад олишни бошлади. Буни уддалаган маҳалла аҳолиси бугун ички йўллар ҳолатини яхшилашни сўраяпти. Давлатимиз раҳбари эртагаёқ бунга 1,5 миллиард сўм ажратишни топширди.

«Марҳамат, яна қайси маҳалла раиси ўзи бош бўлиб, аҳоли кўникмасига қараб, ҳудудни ихтисослаштирса, хонадонларнинг даромадини 3-4 карра оширса, йўл, сув, суғориш тармоғини яхшилаш учун яна 2 миллиард сўмдан ажратишга тайёрман. Бу давлат ва маҳалла ўртасида янги, ўзига хос «ижтимоий шартнома» тизими бўлади», – деди Президентимиз.