Себастиан Шимански фаолиятини франсузнинг «Ренн» клубида давом эттиради
Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ярим ҳимоячи Себастиан Шимански франсузнинг «Ренн» жамоасига кўчиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчи «Фенербахче»дан 9,5 миллион евро эвазига харид қилинди.
2025/2026 йилги мавсумда Шимански барча клуб турнирларида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна 2 та голли узатмани амалга оширди.
26 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Унинг бозор қиймати 12 миллион евроға баҳоланмоқда.
Ҳозирда Шимански жароҳатдан тикланмоқда: унда чов соҳасида чўзилиш бор. Унинг қачон сафга қайтиши бўйича аниқ муддат ҳозирча маълум эмас.
