ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Навоийда 4 аёлни Россияга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

0

Навоий вилоятида 4 нафар аёлни Россияга фоҳишалик учун “сотиб юбориш”га уринган 32 ёшли аёл қўлга олинди, деб ИИВ хабар берди. Маълумотларга кўра, у ватандошларини чет элда “иш бор” деган важ билан алдаб, йўл харажатларини ўзи қоплашини айтиб ишончга кирган.

Қайд этилишича, гумонланувчи Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшайди ва моддий-ижтимоий аҳволи оғир бўлган 1978, 1989 ҳамда 1994 йилларда туғилган аёлларни танлаб, уларни Россияга олиб кетишга уриниб кўрган. Бироқ у “Аня” исмли шахс билан келишиб, аёлларни фаҳш мақсадларда “сотиш” ва ҳар бири учун ваъда қилинган 400 рублни олишни кўзлагани айтилади.

Ходимлар тезкор тадбирлари натижасида Тошкент халқаро аэропортида алдов қурбонига айланган аёллар тўхтатиб қолинган, гумонланувчи эса далилий ашёлар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.