ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Пахтакор» Анталияда «Струга» клуби билан дуранг ўйнади

0

Анталияда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган «Пахтакор» йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувида майдонга тушди. «Шерлар» Шимолий Македония юқори дивизионида 2-ўринда бораётган «Струга»га қарши баҳсда муроса йўлини танлаб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Бу ўйин «Пахтакор» учун йиғиндаги биринчи жиддий синовлардан бири бўлди. Жамоа Туркиядаги машғулотлар орқали жисмоний тайёргарликни ҳам, тактик боғланишларни ҳам бир вақтнинг ўзида “тишлаб” олишни мақсад қилган. Шу маънода, «Струга» каби тартибли ва жисмонан бақувват рақибга қарши баҳс мураббийлар штаби учун ҳам керакли хулосаларга бой кечгани табиий.

Ушбу ўртоқлик учрашуви орқали «Пахтакор» икки хил таркибни ҳам синовдан ўтказди. Биринчи таймда майдонга тушган асосий таркибда Санжар Қувватов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Дилшод Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Қувоншбек Сайдалиев, Абубакир Шукуруллаев, Жамшид Рустамов, Башар Ресан, Достонбек Ҳамдамов ва Даврон Тўлаганов ўйинни бошлади.

Иккинчи бўлимда эса Максим Муркаев бошчилигидаги таркиб майдонга чиқиб, жамоанинг захирадаги имкониятлари ва янги боғланишларини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Пахтакор (иккинчи бўлимдаги таркиб): Максим Муркаев, Заид Таҳсин, Муҳаммадали Дилшодбеков, Шерзод Насруллаев, Бобур Муҳаммад Каримов, Сардор Мирқобилов, Сардор Собирхўжаев, Беҳруз Ўктамов, Ҳожимат Эркинов, Яхё Ўринбоев, Азизбек Турғунбоев.

Қайд этиш лозим, «Пахтакор»нинг Анталия йиғини 30 январгача давом этади ва шу вақт ичида жамоа яна икки марта ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган. Бу баҳслар орқали «шерлар» мавсум олдидан ритмни ушлаб олиш, рақобат муҳитини кучайтириш ва асосий таркиб учун энг тўғри вариантни шакллантиришни кўзламоқда.

Аввалроқ клуб бир қатор футболчилар билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Демак, жамоа нафақат йиғиндаги ўйинлар, балки таркибий барқарорлик нуқтаи назаридан ҳам янги мавсумга жиддий кириб келяпти.