ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Барселона" Прагада 4 та гол уриб, қийин ғалабани қўлга киритди (видео)

0

УЕФА Чемпионлар лигасининг 7-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" сафарда "Славия Прага" билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 10-дақиқада Васил Кушей мезбонларни олдинга олиб чиқди. 34 ҳамда 42-дақиқаларда эса Фермин Лопес дублни расмийлаштириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Роберт Левандовски автогол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Дани Ольмо, 70-дақиқасида эса Роберт Левандовски гол уриб, каталонияликларнинг ғалабасини таъминлади.

Славия — Барселона 2:4
Голлар: Кусей (10), Левандовски (44, автогол) — Фермин (34, 42), Олмо (63), Левандовски (71).
Славия — Штанек, Ҳолеш (Дудера, 46), Зима, Чалупек, Мозес (Влчек, 46) Дорли, Провод, Садилек, Санянг (Чам, 72), Хори (Шранц, 65), Кусей (Хитил, 79).
Барселона — Ж.Гарсия, Кунде, Э.Гарсия, Мартин, Балде (Араухо, 78), Де Йонг, Педри (Олмо, 61), Бардакчи (Рэшфорд, 61), Фермин (Бернал, 78), Рафиня, Левандовски.

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 13 тага етказиб олиб, 9-ўринга кўтарилди.