ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Бавария» Лейпцигда шоу қилди: 5 голли ғалабага эришди (видео)

0

Германия чемпионатининг 18-турида Бундеслига пешқадами «Бавария» сафарда «Лейпциг» билан тўқнаш келди ва рақиб майдонида йирик ҳисобда зафар қучди — 1:5. «Ред Булл Арена»даги баҳс аввалида интрига бордек кўринди, аммо иккинчи таймда мюнхенликлар “газни босиб”, ўйинни тўлиқ ўз фойдасига ҳал қилиб қўйди.

Учрашувда ҳисобни биринчи бўлиб мезбонлар очди. 20-дақиқада Ромуло аниқ зарба йўллаб, «Лейпциг»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ бу устунлик узоққа чўзилмади: «Бавария» иккинчи таймда бутунлай бошқача темпда майдонга қайтди.

50-дақиқада Гнабри ҳисобни тенглаштирди ва шундан кейин мюнхенликлар ҳужумда кетма-кет босимни кучайтирди. 67-дақиқада Кейн ўз сўзини айтди — англиялик тўпурарнинг голи «Бавария»ни олдинга олиб чиқди. Кейин эса голлар “оқими” бошланди: 82-дақиқада Та, 86-дақиқада Павлович, 88-дақиқада эса Олисе рақибни тамоман чалғитиб қўйди. Натижада «Лейпциг»нинг ягона голи “тасалли”дан наригига ўтмади.

Ушбу ишончли ғалабадан сўнг «Бавария» очколарини 50 тага етказди ва турнир жадвалида 2-ўриндаги «Боруссия Д»ни 11 очкога орқада қолдирмоқда. «Лейпциг» эса 32 очко билан 4-поғонада қолди — Европа кубоклари учун курашда ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб турган паллада бу мағлубият оғир туюлиши табиий.

Бундеслига. 18-тур
Лейпциг — Бавария 1:5
18 январ, «Ред Булл Арена»
Голлар: Ромуло 20 — Гнабри 50, Кейн 67, Та 82, Павлович 86, Олисе 88.

Лейпциг: Гулачи – Раум, Люкеба, Орбан, Баку – Баумгартнер (Гомис, 85), Зайвалд (Банзузи, 81), Шлагер – Нуса (Максимович, 90), Ромуло (Хардер, 81), Диоманде.

Бавария: Нойер – Ито (Ким, 87), Та, Упамекано, Бишоф (Дэвис, 82) – Горецка (Киммих, 46), Павлович – Диас, Карл (Олисе, 56), Гнабри (Мусиала, 87) – Кейн.