ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкент вилоятида 17,5 тонна “қимматбаҳо қум” фош бўлди

0

Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний айланмасига қарши йирик тезкор чора-тадбирлар ўтказилди. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган амалиётнинг асосий мақсади — криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва қимматбаҳо металлар савдоси билан боғлиқ жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш бўлган.

Маълум қилинишича, Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида 9 нафар фуқаронинг яшаш манзили кўздан кечирилган. Натижада таркибида қимматбаҳо металл бор деб гумон қилинган жами 17,5 тонна қум ва тошлар, шунингдек, уларни қайта ишлашда ишлатилган турли асбоб-ускуналар топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Текширувлар жараёнида қўшимча равишда 135 грамм олтин, 25 грамм “марихуана”, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори ҳам мусодара қилингани айтилмоқда. Барча ашёвий далиллар тегишли экспертизаларга юборилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда. Якунда қонунчилик доирасида тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.