ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Савдо, қурилиш, хизматлар: корхоналар қайси соҳада кўп?

0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 474,9 мингтага етган. Энг қизиғи — мамлакатдаги корхоналарнинг қарийб учдан бири савдо йўналишида ишлаяпти.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келади — 153 370 та корхона. Кейинги ўринларда:

  • саноат — 59 520 та,

  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 34 881 та,

  • яшаш ва овқатланиш хизматлари — 30 374 та,

  • қурилиш — 30 343 та,

  • ташиш ва сақлаш — 17 245 та,

  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 14 283 та,

  • ахборот ва алоқа — 11 901 та,

  • бошқа соҳалар — 122 982 та.

Статқўм олдинроқ келтирган маълумотга кўра, умумий 474,9 минг корхонанинг 403,8 мингтаси (85 фоизи) — кичик корхона ва микрофирмалар. Яъни бозорда “оғир артиллерия”дан кўра, асосий ҳаракатни айнан кичик бизнес қилиб турибди.

Ҳудудлар кесимида эса корхоналар энг кўп жамланган жойлар ҳам очиқланди: Тошкент шаҳри (108 678 та) биринчи ўринда. Кейин Тошкент вилояти (46 479), Самарқанд (41 091), Фарғона (37 846) ва Қашқадарё (30 424) вилоятлари келади.