Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди
0
Қирғизистон Республикасида содир бўлган ер қимирлаши (зилзила) Ўзбекистонга ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 17 январь куни соат 15:17 да Қирғиз Республикаси ҳудудида сейсмик силкиниш қайд этилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 214 км жанубий-шарқда жойлашган.
Мутахассислар келтирган маълумотларга кўра:
Магнитуда: 1,9
Чуқурлиги: 5 км
Эпицентр: Боткен, Қирғиз Республикаси
Координаталари: 40,13 даража шимолий кенглик, 71,26 даража шарқий узунлик
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи ҳам қайд этилди. Хусусан, Сўх туманида 2 балл, 21 км масофада зилзила таъсири сезилгани билдирилди.
