ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Интернет ўчирилди, “Толибон” ичида ихтилофлар кучайди

0

Афғонистонда интернет алоқаси ўчирилганидан сўнг “Толибон” ҳаракати ичидаги қарама-қаршиликлар янада кескинлашди. Бу ҳақда BBC нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, “Толибон” раҳбарияти орасида жиддий келишмовчиликлар мавжуд. Ҳаракатнинг айрим юқори лавозимли вакиллари етакчи Ҳайбатуллоҳ Оҳундзоданинг қатъий сиёсий йўналишига содиқ қолиш тарафдори бўлса, бошқа бир гуруҳ эса халқаро муносабатларни яхшилаш, шунингдек, иқтисодий тикланишни кўзда тутувчи нисбатан мослашувчан сиёсатни қўллаб-қувватламоқда.

Манбаларга кўра, мазкур ихтилофлар Афғонистон бўйлаб интернет тармоқлари узилганидан кейин янада очиқ кўриниш олган.