ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

2025 йилда ўзбекистонликлар Мисрга саёҳатни кескин оширди...

0

Миллий статистика қўмитаси тақдим этган янги рақамлар ўзбекистонликлар орасида Мисрга қизиқиш анча кучайганини кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатимиздан 60 979 нафар фуқаро туристик мақсадларда Мисрга йўл олган.

Эътиборли жиҳати — бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда сезиларли ўсишни қайд этган. Хусусан, 2024 йилнинг мос ойларига нисбатан сафар қилганлар сони 19,7 минг нафарга кўпайган, ўсиш суръати эса 47,7 фоизни ташкил этган.

Сафар мақсадлари бўйича статистика ҳам анча равшан манзарани беради: Мисрга борганларнинг катта қисми айнан саёҳат учун йўлга чиққан.

Сафар мақсадлари кесимида қуйидаги тақсимот қайд этилган:

  • саёҳат — 55 090 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш — 5 679 нафар;
  • даволаниш — 172 нафар;
  • ўқиш — 20 нафар;
  • хизмат юзасидан — 18 нафар.

Кўриниб турибдики, Мисрга отланганларнинг асосий қисми дам олиш ва саёҳатни танлаган. Бу эса ўз навбатида, ўзбекистонликларнинг қишки-таътил мавсумида денгиз, қуёш ва янги таассуротлар излаб, кўпроқ хорижга йўл олаётганини англатади.