Ҳиндистонда 103 ёшли ўлган аёл тирилиб кетиб ҳаммани шокка тушурди
0
Ҳиндистоннинг Махараштра штати, Нагпур вилоятига қарашли Рамтек ҳудудида 103 ёшли Гангабай Сахаре дафнга тайёргарлик жараёнида кутилмаганда тирик экани маълум бўлди. Қариндошлари уни ҳаракатсиз ва нафас олмаётган ҳолда кўргач, вафот этган деб ўйлаган.
Анъанага кўра, аёлни оқ саре кийдиришган, бурнига пахта қўйишган, қўл-оёқларини боғлашган. Бироқ охирги тайёргарлик пайтида яқинларидан бири аёлнинг оёқ бармоқлари қимирлаётганини пайқаган. Пахта олиб ташлангач, у чуқур нафас олган ва шу заҳотиёқ “мотам” кайфияти “шодиёна”га айланган — чунки ўша кун унинг туғилган куни экани ҳам эсга тушган.
Ҳозир маҳаллий аҳоли уни “тирик мўъжиза” деб атаётгани, қўшни қишлоқлардан ҳам кўриш учун келаётганлар борлиги айтилмоқда.
