ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Қамчиқ" довонида қор ёғишни бошлади: ҳаракат бор, эҳтиёт шарт...

0

А373 «Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон» автомобиль йўлининг 127–150 километрлар оралиғида айни пайтда қор ёғмоқда. Ҳозирча мазкур участкада икки томонлама ҳаракат хавфсиз тарзда таъминланаётгани маълум қилинди.

Масъуллар келтирган маълумотларга кўра, ушбу ҳудудда ҳаво ҳарорати +1 даража атрофида. Кўриш масофаси тахминан 4000 метрни ташкил этаяпти, шамол сезилмаяпти. Намлик эса 67 фоиз даражасида қайд этилган.

Қор ёғиши давом этаётгани боис, довонда транспорт воситаларининг тўхтовсиз ва хавфсиз қатновини сақлаб қолиш мақсадида «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ ходимлари махсус техника ёрдамида йўл қопламасига қум-туз аралашмасини сепиш ишларини олиб бормоқда. Бу чора йўлда сирпанчиқлик пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилган.

Шу билан бирга, «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, тезликни меъёрдан оширмаслик, хавфсиз оралиқ масофани сақлаш ва эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишни тавсия этди.

Қисқаси, йўл очиқ, ҳаракат бор — лекин довон «эркалаб» турмайди: рулдаги диққат ҳозир энг катта кафолат.