ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

0

14 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумот берди.

Маълумотларга кўра, соат 23:59 да туманнинг Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берган. Ўшандан сўнг, ФВББга тезкор хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:04 да ҳолатга етиб бориб, фаол ҳаракат қилиб, 00:37 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳатлари олган шахслар ҳақида маълумот берилмаган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ёнғиннинг ўз вақтида ўчирилиши ва ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлигини маълум қилди.