ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Экологик рейд: махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бўлди

0

Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигидаги Махсус комиссия ҳавонинг ифлосланишини камайтириш мақсадида саноат корхоналарида экологик рейдларни давом эттирмоқда. Навбатдаги рейдлар 13 январ куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги саноат зоналарида ўтказилди.

Сергели туманида В.Л.Галпарин номидаги Тошкент қувур заводи фаолияти текширилди. Мазкур корхона пайвандланган қувурлар ишлаб чиқаради ҳамда атроф-муҳитга юқори даражада таъсир кўрсатувчи корхоналар тоифасига киради.

Янгиҳаёт туманидаги жанубий саноат зонасида «Ўзвторцветмет» АЖ корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ушбу объект экологик хавфи юқори бўлган корхоналар сирасига киради. Маълум қилинишича, 2025 йил октябр ойида бу ерда текширув ўтказилиб, унинг якунлари бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

Махсус комиссия қарори ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилган кўрсатмага мувофиқ, завод бошқа ҳудудга кўчирилмоқда ва Янгиҳаёт туманида ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмоқда. Шунингдек, эскирган ва экологик жиҳатдан зарарли эритиш печлари утилизация қилиниши, корхона эса бошқа ҳудудда технологик жиҳатдан янада такомиллашган ускуналарда фаолиятини давом эттириши белгиланган.

Кўрилган чоралар натижасида атмосферага қарийб 226,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олиниши айтилмоқда. Бу Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, жанубий саноат зонасида «Иккиламчи қора металлар» корхонасининг Тошкент филиали фаолияти ҳам текширилди. Мазкур корхона металлоломни саралаш ва пресслаш билан шуғулланади ҳамда атроф-муҳитга ўртача даражада таъсир кўрсатувчи объектлар қаторига киради.

Текширувлар якунига кўра корхоналарга экологик меъёрларга қатъий риоя этиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Тошкент шаҳрининг саноат зоналарида экологик назорат ишлари давом эттирилиши, аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш эса алоҳида назоратга олингани маълум қилинди.