Жанубий Корея собиқ президенти учун прокуратура ўлим жазосини сўради
Жанубий Корея прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга нисбатан ўлим жазоси тайинланишини талаб қилди. У ноқонуний равишда ҳарбий ҳолат жорий этиш орқали тартибсизликлар уюшиш ва Конституцияга путур етказишда айбланмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрида Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилган, буни "конституциявий тартибни ҳимоя қилиш" ҳамда "Шимолий Корея томонидан таҳдид" билан изоҳлаган. Бироқ мухолифатдаги Демократик партия етакчиси Ли Же Мен ва парламент бу қарорни бекор қилганидан сўнг, собиқ президент бўйича текширув бошланган.
Yonhap хабарига кўра, Юн Сок Ёл Миллий ассамблея биносини қуршаб олиш учун ҳарбийлар ва полицияни сафарбар қилган, ўз фармонига қарши овоз беришга тўсқинлик қилган, шунингдек парламент спикери ва партиялар етакчиларини ҳибсга олиш бўйича буйруқлар берган.
Собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Ким Кон Хи ҳам ҳибсга олинган. Унга акциялар билан боғлиқ манипуляциялар, пора олиш ва сайлов жараёнига аралашиш каби айбловлар қўйилмоқда.
