ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Майкл Каррик Манчестер Юнайтедга тайинлангач илк гапирди

0

Манчестер Юнайтеднинг янги бош мураббийи Майкл Каррик клубдаги лавозимига тайинланганидан сўнг матбуотга қисқа интервью берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб сешанба куни инглиз мутахассиси жорий мавсум якунигача жамоани вақтинча бошқаришини расман маълум қилганди.

“Бу ерга қайтиб, кўп йилларим ўтган клубнинг бир қисми бўлиш — ақл бовар қилмас туйғу. Энди тезда ишга диққатни жамлашим керак. Бу жуда катта масъулият ва мен учун улкан шараф. Вазифам — олдимизга қўйилган мақсадларни бажариш. Мен тўлиқ ишга берилганман ва клубнинг олдинга силжишига ёрдам беришни хоҳлайман”, — дея Каррикнинг сўзларини UtdDistrict келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Каррик 2006–2018 йилларда Манчестер Юнайтед сафида тўп сурган, фаолиятини якунлаггач эса яна уч йил давомида мураббийлар штабида ишлаган.