Штутгарт сўнгги дақиқаларда Айнтрахтни таслим қилди
Германия Бундеслигасида биринчи давранинг якуний тури марказий баҳслардан бири билан бошланди: юқори ўринлар учун курашаётган "Штутгарт" ўз майдонида "Айнтрахт"ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тезкор гол билан бошланди. 5-дақиқада меҳмонлар бурчак зарбасидан фойдаланди: Ритсу Доан оширди, Расмус Кристенсен эса бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди (0:1). Биринчи бўлим ўрталарида "Штутгарт" жавоб қайтарди: Кауaа Сантос узатмани қайтарган вазиятда биринчи бўлиб Эрмедин Демирович етиб борди ва тўпни дарвозага жойлади (1:1). Орадан саккиз дақиқа ўтиб Дениз Ундавнинг зарбаси йўлда рикошетга учраб, дарвозабон ишини қийинлаштирди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди (2:1).
Иккинчи таймда "Айнтрахт" босимни кучайтирди. Ансгар Кнауффнинг волейси тўсинга тегиб қайтди. 80-дақиқада эса меҳмонлар барибир тенгликка эришди: Аюбе Амаимоуни-Эчғоуйаб зарбаси ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Бироқ "шваблар" якунда яна сўзини айтди: Йоша Вагноман ҳужумни кескинлаштириб берди, Николас Нартей бўш қолган дарвоза қисмига бехато зарба йўллаб, ғалабани "Штутгарт"га тақдим этди (3:2).
Натижада "Штутгарт" 32 очко билан турнир жадвалида 3-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлади. "Айнтрахт" эса 26 очко билан 7-поғонада қолди.
