ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

IATA ноябрда дунё йўловчи оқими 5,7 фоизга ошганини маълум қилди

0

2025 йил ноябр ойида дунё бўйича авиайўловчилар оқими 5,7 фоизга кўпайди. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотига кўра, самолётларнинг ўриндиқ бандлиги рекорд даражага — 83,7 фоизга етди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ўсишнинг асосий қисми халқаро қатновлар ҳисобига тўғри келди: уларнинг ҳажми 7,7 фоизга кенгайди. Ички рейсларда эса кўрсаткич 2,7 фоизга ошди. Йўловчи талаби энг тез суръатда Африкада ўсди. Ички бозорларда Бразилия (+9 фоиз) ва Ҳиндистон (+8 фоиз) энг юқори динамикани қайд этди, АҚШ ички рейсларида эса 1–2 фоиз атрофида пасайиш кузатилди.

Юк ташиш сегменти ҳам ижобий натижа кўрсатди: глобал талаб 5,5 фоизга ошди, халқаро юк ташувлари эса 6,9 фоизга кўтарилди. Энг катта ўсиш Африка авиакомпанияларида (+15,6 фоиз) ҳамда Осиё-Тинч океани минтақасида (+10,3 фоиз) қайд этилди. Шу билан бирга, талаб Шимолий Америкада (-1,6 фоиз) ва Лотин Америкасида (-4,8 фоиз) камайди.