ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ёнғин фожиаси ортидан Кранс-Монтана Олимпиадага киритилди

0

Янги йил арафасида юз берган даҳшатли ёнғин сабаб 40 киши ҳаётдан кўз юмган Швейсариянинг Кранс-Монтана тоғ-чанғи курорти яна кун тартибига чиқди — бу сафар спорт янгилиги билан. Маҳаллий ОАВларга кўра, Кранс-Монтана 2038 йилги Қишки Олимпиада ўйинларининг потенциал мезбон жойларидан бири сифатида кўрсатилган.

РТС ва бошқа манбалар хабарида айтилишича, “Switzerland 2038” ташаббуси доирасида мезбонлик жойлари рўйхати эълон қилинган. Унда француз тилида сўзлашувчи ҳудуддан Лозанна, Женева ва Кранс-Монтана танланган. Қолган манзиллар қаторида Энгелберг, Цюрих, Суг (Зуг), Лугано, Лензерҳайде (Лензерҳеиде) ва Санкт-Морис (Ст. Моритз) ҳам бор.

Лойиҳа “битта шаҳар” эмас, бутун мамлакат бўйлаб тарқоқ (decentralized) моделга таяниши билан ажралиб туради: мусобақаларни мавжуд инфратузилмалар асосида ўтказиб, янги қурилишларни имкон қадар камайтириш ғояси илгари сурилмоқда.

Ташаббус ортида “Switzerland 2038” ассоциацияси турибди. Swissinfo хабарида режа бўйича очилиш маросими учун Лозанна, ёпилиш маросими учун эса Берн варианти ҳам кўриб чиқилаётгани қайд этилган.