Қатар 2028 йилги аёллар Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда
Расмий баёнот ҳали янграмаган бўлса-да, сўнгги хабарларга кўра, Қатар 2028 йилда аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қилишга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Мамлакат футбол раҳбарияти FIFA билан тегишли масалалар юзасидан брифинглар ўтказишни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Турнирнинг тахминий муддатлари эса аллақачон маълум: мусобақа 5 январдан 30 январгача ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Қатар томони режа амалга ошишига ишончи баланд: бунга бир томондан яқинда олинган катта тажриба ва маълум инфратузилма захираси, иккинчи томондан эса FIFA доирасидаги сиёсий алоқалар ёрдам бериши таъкидланмоқда. Шу билан бирга, барча объектлар тайёр эмас — масалан, денгиз контейнерларидан йиғилган стадион каби иншоотларни яна қайтадан барпо этишга тўғри келиши мумкин.
