ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Рюдигер Хаби Алонсо билан ишлагани ёқимли бўлганини айтди

0

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, Хаби Алонсонинг жамоа бош мураббийлигидан кетишига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис футболчиси мураббийга миннатдорлик билдириб, “Ҳамма нарса учун раҳмат, Хаби Алонсо. Сиз билан ишлаш ёқимли бўлди. Келажакда омад тилайман!” дея ёзди.

2025/2026 йилги мавсумда 32 ёшли Рюдигер “Реал” сафида 9 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист билан ажралиб турмади. Қайд этилишича, ҳимоячининг мадридликлар билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

“Реал”нинг янги бош мураббийи этиб Альваро Арбелоа тайинланди. Жамоа 14 январ куни Испания Кубоги 1/8 финалида “Албасете”га қарши ўйнайди.