ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Ал Ҳилол» дербида ғалаба қозонди: Криштиану Роналду 959-голини урди

0

Саудия Арабистони Пролигасининг 15-тури доирасида ўтган марказий баҳс футбол мухлисларини бефарқ қолдирмади. Мамлакатнинг энг принципиал тўқнашувларидан бири саналган «Ал Ҳилол» — «Ан Наср» ўйинида майдон эгалари 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашув Симеоне Инзаги шогирдлари устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисобни меҳмонлар етакчиси Криштиану Роналду очди. Португалиялик юлдуз 42-дақиқада ўз фаолиятидаги 959-голни урди ва яна бир бор тарих саҳифаларини янгилади. Аммо бу гол «Ан Наср» учун ҳал қилувчи бўла олмади.

Иккинчи бўлимда «Ал Ҳилол» бутунлай ташаббусни қўлга олди. Салим Ад-Довсари 57-дақиқада пенальтидан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Ўйин тақдири эса 81-дақиқада Каннонинг голидан кейин ҳал бўлди. Баҳсга қўшимча қилинган дақиқаларда Невеш пенальтидан учинчи голни уриб, ғалабани мустаҳкамлади.

Учрашувнинг бурилиш нуқталаридан бири «Ан Наср» дарвозабони Невешга қилган қўпол ҳаракати сабаб майдондан четлатилиши бўлди. Бу ҳолат Жоржи Жезус жамоасига катта психологик таъсир кўрсатди ва меҳмонлар қаршилик кўрсата олмади.

Саудия Пролигаси. 15-тур
Ал Ҳилол – Ан Наср 3:1
Голлар: Ад Довсари 57 пен, Канно 81, Невеш 90+2 пен – Роналду 42
Ал Ҳилол —Алями, Ҳамад, Ат Тамбакти, Мотиб, Эрнандес, Носир Ад Досари (Канно, 76), Невеш, Милинкович-Савич, Салим Ад Досари, Малком, Нунес
Ан Наср —Наваф, Бушал, Мартинес, Симакан (Ал Ҳассан, 72), Айман, Брозович, Ҳайбари, Арнело, Коман, Феликс, Роналду (Весли, 83)

Ушбу натижадан сўнг «Ал Ҳилол» очколари сонини 38 тага етказиб, чемпионлик пойгасидаги позициясини янада мустаҳкамлади. «Ан Наср» эса 31 очко билан ортда қолди. Саудия дербисида ғалаба қозонган «Ал Ҳилол» мухлислари эса жамоанинг ҳозирги формаси ва ишончи мавсум давомида катта натижаларга олиб келишини умид билан кутишмоқда.