ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Миср қулупнайи Ўзбекистон дўконлари пештахталарида пайдо бўлади

0

Мисрда етиштирилган қулупнай Ўзбекистонга етказиб берила бошлайди. Бу ҳақда Sada El-Balad нашрига таяниб kursiv.uz хабар беради.

Маълум қилинишича, Тошкент ва Қоҳира маҳсулот хавфсизлигига доир барча талабларни келишиб олган. Миср қишлоқ хўжалиги вазири Алаа Фарук янги бозорга кириш маҳаллий маҳсулотлар сифати юқорилигини тасдиқлашини таъкидлади.

Ўтган йили Миср қулупнай экспорти географиясини кенгайтириб, Мексика ва Филиппин бозорларига ҳам чиқди. 2025 йил якунларига кўра, мамлакат хорижга 62 минг тоннадан ортиқ қулупнай жўнатиб, тарихий рекорд қайд этди.

Эндиликда мисрлик ишлаб чиқарувчилар Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.