ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Нашриётдан нашриёт фойдасига қарз ундириш чоралари кўрилмоқда

0

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Ш.З.” МЧЖдан ундирувчи “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фойдасига 46,7 млн. сўм асосий қарз ва 9,3 млн. сўм пеня, жами 56,1 млн. сўм қарз ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати 28.10.2025 йилда Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими томонидан иш юритувига қабул қилиниб, қарздорга 5 кунлик ихтиёрий тўлов муддати берилган.

Белгиланган муддатда қарз тўланмагани сабабли мажбурий ижро чоралари қўлланилди. Хусусан, қарздорга тегишли автотранспорт воситалари аниқланди, “Дамас” русумли автомобиль хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур автотранспорт воситаси онлайн-аукцион орқали сотилиб, тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Ушбу ҳолат нашриётлар ўртасида тузилган шартномалар ва молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариш муҳим эканини, акс ҳолда қарз суд ва ижро органлари орқали мажбурий ундирилишини кўрсатади.