ru24.pro
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Лацио тўққиз киши билан Парма устидан ғалаба қозонди

0
А Сериясининг 15-турида Парма ўз майдонида Лациони қабул қилди. Учрашув унчалик сермаҳсул бўлмади: жамоалар дарвозага қарийб ўнтадан зарба йўллаган бўлса-да, реал хавфли вазиятлар кам кузатилди.

42-дақиқада Лацио ўйинчиси Маттиа Дзакканьи Науэл Эстевесга нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилди. 77-дақиқада римликлар яна бир футболчисидан айрилди: Тома Башич рақибга орқадан ташланган ҳужум ва ҳакамга айтилган ноўрин сўзлар сабаб қизил карточка олди.

Шунга қарамай, тўққиз киши бўлиб қолган Лацио ғалабани илиб кетди. 82-дақиқада Тижжани Нослин рақибдан тўпни олиб қўйиб, аниқ зарба билан учрашувдаги ягона голни урди — 0:1.

Бу натижадан сўнг Лацио 22 очко билан турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. Парма эса 14 очко билан қуйи қисмда қолмоқда ва пастдан тўртинчи ўринни бўлишиб турибди.