ru24.pro
World News in Uzbek
Декабрь
2025

ФИФА Эрон ва Миср ўйинини Pride Match деб эълон қилди

0
Жаҳон чемпионати бошланишига ҳали олти ой бор, аммо у олдиндан турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. ФИФА Эрон ва Миср терма жамоалари ўртасидаги ўйинни, 26-июн куни Сиэтлда бўлиб ўтадиган учрашувни, Pride Match деб эълон қилди.

Бу қарор Сиэтлда ўша ҳафта Pride ҳафталиги нишонланиши билан боғлиқ. Бироқ, ФИФАнинг икки мусулмон давлат терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ЛГБТ ҳаракатига бағишлаш қарори Эрон ва Мисрдаги матбуотда кескин танқид қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг финал босқичи 11-июн куни бошланади ва АҚШ, Мексика ҳамда Канада давлатларида ўтказилади.