ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Сергелида 4-синф қизни синфдош ўғил синфдошлари калтаклади

0

Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 300-мактабда 4-синфда ўқиётган қиз 5 нафар ўғил синфдоши томонидан калтаклангани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада мактаб коридоридаги ҳодиса акс этган бўлиб, унда болалардан бири қизнинг қорнига тепаётгани ҳам кўринади.

Маълумотларга кўра, мактаб маъмурияти мазкур ҳолатга нисбатан болалар ёки ўқитувчиларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган. Илк бор икки бола мактабдан ҳайдалиши айтилган бўлса-да, кейин раҳбарият бу қарордан қайтиб, уларни яна ўқишга қабул қилгани хабар қилинган.

Қизалоқнинг онаси фарзандининг хавфсизлигидан жиддий хавотирда эканини билдирган.

Айни вақтда мактаб раҳбарияти ҳамда Таълим вазирлиги томонидан мазкур воқеа юзасидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.