ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Трамп Исроилга келди — Ғазо бўйича тинчлик сафарини бошлади

0

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга етиб келди. Унинг самолёти Бен-Гурион халқаро аэропортига қўнди ва бу воқеа Ғазо секторидаги узоқ йиллик зиддиятни тугатиш бўйича бошланаётган янги дипломатик жараён билан бир вақтда рўй берди.

Reuters агентлиги ёзганидек, Трампнинг ташрифи ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишув доирасида гаровда бўлган илк етти нафар шахс озод этилганидан сўнг амалга ошди. Бу воқеа тинчлик музокараларининг дастлабки натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, Дональд Трамп яқин соатларда Исроил парламенти — Кнессетда чиқиш қилиши кутилмоқда. Унинг нутқида тинчлик жараёни, минтақавий хавфсизлик ва ҲАМАС билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш масалаларига тўхталиши эҳтимол қилинмоқда.

Шундан сўнг, у Мисрнинг Шарм-эш-Шайх шаҳрига йўл олади. У ерда Ғазо бўйича халқаро саммит ўтказилиши, унда АҚШ, Миср, Исроил ва қатор араб давлатлари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган. Саммитнинг асосий мақсади — можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва барқарор тинчлик асосларини белгилашдир.

Трампни аэропортда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳамда унинг рафиқаси, шунингдек, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф, маслаҳатчиси Жаред Кушнер ва унинг турмуш ўртоғи Иванка Трамп тантанали равишда кутиб олди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Трампнинг бу ташрифи нафақат Ғазо можаросини бартараф этиш, балки Яқин Шарқда янги сиёсий мувозанат яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин. Тинчлик музокаралари муваффақиятли кечса, бу ташриф тарихда янги саҳифа сифатида ёдда қолиши аниқ.