ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Метан “заправка”ларига чекловлар қўйиладими?

0

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда метан ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар киритилаётгани ёки улар тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзмоқда uz24 нашри.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” компанияси расмий баёнот берди.

“Ҳудудгазтаъминот” нима дейди?

Компания матбуот хизмати бу миш-мишларни рад этди. Уларнинг таъкидлашича, ҳеч қандай умумий чеклов йўқ — фақат айрим газ тақсимлаш станцияларида режалаштирилган техник профилактика ишлари олиб борилмоқда.

“Таъмирлаш пайтида газ босими вақтинча пасайган, шу сабабли ёқилғи қуйиш шохобчаларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин эди”,

— дейилади баёнотда.

Жорий ҳолат:

Барча метан заправкалари одатдаги тартибда ишламоқда, газ тузилган шартномаларга мувофиқ етказиб берилмоқда.