Кафу: “Анчелотти билан Бразилия яна жаҳон чемпиони бўлади”
Бразилия футболи афсонаси Кафу миллий терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, италиялик мутахассис қўл остидаги жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши мумкин.
«Албатта, ҳали ҳимояда айрим саволлар бор, аммо Бразилиянинг ўйинини кузатар эканман, менда улар чемпионлик учун етарлича имкониятга эга деган ишонч бор», — деди Кафу.
Унинг таъкидлашича, Анчелоттида тажриба ҳам, футболни чуқур англаш қобилияти ҳам етарлича:
«Карло Анчелотти қандай ишлашини жуда яхши биламиз. У жамоани ўз услубида шакллантирмоқда, фақат унга бунга етарли вақт керак. Ачинарлиси, терма жамоа билан ишлаш учун вақт жуда оз — бу энг катта муаммо».
Кафунинг фикрича, Анчелоттининг жамоадаги етакчиларга бўлган ишончи жуда муҳим омил:
«У машғулотларда такрорланишни, тизимли ишни яхши кўради. Жуда совуққон ва ишончли инсон. Каземирони сардор қилиб тайинлагани — унинг етакчилик қобилиятига бўлган ишончдан далолат. Улар “Реал”да бирга ишлашган, бир-бирини жуда яхши танийди. Бу терма учун катта афзаллик».
Кафу сўзини хулоса қилар экан, Бразилия Анчелотти билан яна олтин даврга киришига ишонч билдирди:
«У жамоани қайта бирлаштирди. Агар вақт ва сабр бўлса, бу Бразилия яна тарих ёзиши мумкин», — дея қўшимча қилди у.