ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Зидан: “Мен қайтаман”

0

Машҳур француз мутахассиси ва собиқ футболчи Зинедин Зидан яна мураббийлик фаолиятига қайтиш ниятида эканини билдирди, деб ёзмоқда championat.асиа сайти.

“Албатта, мураббийлик фаолиятимга қайтаман.

ъЮвентусъда ишлаш? Бу нима учун амалга ошмаганини билмайман. Бу клуб доимо юрагимда — у менга жуда кўп нарсаларни берган.

Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин асосий мақсадларимдан бири — Франция термасини бошқариш. Қолганини вақт кўрсатади”, — деди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Диде Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Шу боис Зиданнинг миллий жамоани бошқариш эҳтимоли янада кучаймоқда.