ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Самарқандда қиморбоз эркак ака-укалари томонидан ўлдирилди

0

Самарқанд шаҳрида 29 ёшли эркак қимор ўйнагани учун ўзининг ака ва укалари томонидан шафқатсизларча уриб ўлдирилган, деб Uz24.uz хабар берди. Ҳодиса 2025 йил 20 июнь куни содир бўлган.

Тергув маълумотларига кўра, ака-ука марҳумни боғлаб, электр кабеллари билан танасининг турли қисмларига урган. Оқибатда у оғир жароҳатлар олган ва бир неча кундан кейин шу жароҳатлар сабабли вафот этган.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи: “Турмуш ўртоғим қимор ўйнаган бўлса ҳам, ҳеч кимга ёмонлик қилмасди. Ака-укалари билан муносабати яхши эди. Нега бундай ваҳшийликка қўл урганини ҳали ҳам тушуна олмайман”, — деган.

Жиноят иши Самарқанд шаҳри судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ака 8 йил 6 ойга, ука эса 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.