ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Златан Ибрагимович: “Фарзандларим менинг номим остида яшамайди”

0

Швециялик афсона Златан Ибрагимович сўнгги интервьюсида шахсий ҳаёти ва фарзандлари ҳақида очиқ фикр билдирди. Унинг айтишича, машҳур отанинг фарзанди бўлиш ҳар доим ҳам осон эмас.

«Уларнинг отаси тарих ёзган одам. Бу, албатта, улар учун оғир. Чунки жамоатчилик уларни мен орқали баҳолайди. Шу сабаб, аввало, мен уларга футбол билан шуғулланмасликни маслаҳат бергандим, лекин ҳаёт кутилмаган йўлни танлади — улар барибир футболни танлади (кулади)», — деди Златан.

Машҳур футболчи шунингдек, фарзандларига хотинининг фамилиясини беришга қарор қилганини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор болаларни ортиқча босим ва жамоатчилик эътиборидан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
«Мен уларни эркин, ўз йўлини танлаган инсонлар сифатида кўришни истайман. Улар менинг номим билан эмас, ўз меҳнати билан одамларнинг ҳурматини қозонишсин», — деди у.

Златаннинг бу қарорини мухлислар турлича баҳолаган бўлса-да, кўпчилик унинг бу ҳаракатини оталик етуклиги ва фарзандлар эркинлигига бўлган ҳурмат деб қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович футбол тарихидаги энг нуфузли жамоалар — «Барселона», «Милан», «Интер» ва «ПСЖ» таркибида ўйнаган. У Италия чемпионатида беш, Францияда тўрт марта чемпионликни қўлга киритган, шунингдек, Ла Лига ва Европа Лигаси ғолиби ҳам бўлган.

Ибрагимович ҳозирда фаолиятни якунлаган бўлса-да, унинг номи ҳануз футболдаги харизма, меҳнат ва ишонч рамзи сифатида тилга олинади.