ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Трамп Мисрда Ғазо бўйича янги келишувни имзолайди

0

АҚШ президенти Доналд Трамп келаётган сешанба куни Мисрга ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Axios нашри ўз манбаларига таяниб. Маълумотларга кўра, Трамп аввал душанба куни, 13 октябрда, Исроилга етиб боради. У ерда Кнессетда — Исроил парламентида нутқ сўзлаб, гаровда бўлган исроилликларнинг оилалари билан учрашиши режалаштирилган.

Шу куни кечқурун у Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисси билан учрашади. Кутилаётган учрашувда Трамп Ғазо бўйича тузилган келишувни унинг кафолатчилари бўлган Миср, Қатар ва Туркия етакчилари билан имзолаши мумкин.

Бундан ташқари, Трампнинг Шарм аш-Шайхда ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро саммитда иштирок этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу саммитда Ғазо вазияти муҳокама қилинади. Манбаларга кўра, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Қатар, БАА, Иордания, Туркия, Саудия Арабистони, Покистон ва Индонезия давлат раҳбарлари ёки ташқи ишлар вазирларига ҳам таклифнома юборилган.

Бироқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг саммитда иштирок этиши кутилмаяпти. АҚШ расмийлари Трампнинг мазкур саммитда қатнашиш ниятини Axios’га тасдиқлаган. Саммит асосан сешанба куни эрталаб ўтказилиши режалаштирилган, аммо манбалар маълумотича, у бир кун олдин — душанба кунига ҳам кўчирилиши мумкин.