Тоғда юзлаб одамлар музлаб қолмоқда
0
Ҳиндукуш тоғларида кучли қор бўрони сабаб юзлаб сайёҳлар тоғларда қолиб кетди. Эверест тоғининг Тибет томонида бир киши ҳалок бўлди, бошқалар совуқдан азият чекди.
Непалда ҳам кучли ёмғир ва қор кўчкиси кузатилди. Расмий маълумотларга кўра, ўтган ҳафта давомида тошқинларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Алоқа тизимларининг ишдан чиқиши қутқарув ишларини қийинлаштирди.
Мутахассислар бу ҳолатни муссон мавсумининг чўзилиши билан боғламоқда. Эндиликда ёғингарчилик октябрь ойигача давом этмоқда ва об-ҳаво тобора ўзгарувчан бўлиб бормоқда.
Олимлар глобал исиш бу ўзгаришларга сабаб бўлаётганини таъкидламоқда. Иссиқ ҳаво ва совуқ оқимларнинг тўқнашуви тоғларда кучли бўронларга олиб келмоқда.