ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон U-16 Япония U-17га қарши баҳсда мағлуб бўлди

0

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Япония U-17га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувда ҳисобни японияликлар очди — 29-дақиқада Коке Нагасое ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида ўзбекистонликлар ҳаракатни кучайтирди ва 47-дақиқада Лазизбек Абдураимов аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Бироқ бу натижа узоқ сақланмади — “кунчиқар юрт” ёшлари 73 ва 90-дақиқаларда Чимезиэкай Еземуокве ҳамда Кёёя Тацунов урган голлар орқали ғалабани қўлга киритишди.

Беллашув давомида ўзбекистонлик футболчилар яхши ҳаракат ва интизом намоён этди, аммо рақибнинг тезкор ҳужумларига бардош бериш қийин кечди.

Қайд этиш керак, жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин 16 октябрь куни бўлиб ўтади. Мураббийлар штабининг айтишича, мазкур баҳсда таркибда айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-16 — Япония U-17 1:3
Голлар: Лазизбек Абдураимов (47) — Коке Нагасое (29), Чимезиэкай Еземуокве (73), Кёёя Тацунов (90).

Ўзбекистон таркиби: Олим Шомуродов, Машҳурбек Абдусолиев, Адиз Абдунабиев, Муҳаммад Маматов, Фарруҳ Ҳайитмуродов, Лазизбек Абдураимов, Миркомил Муродов, Миржамол Анваров (с), Муҳаммадодилхон Орифхонов, Аҳрорбек Равшанбеков, Абубакир Раҳимов.

Заҳирадагилар: Долский, Ибрагимов, Олимов, Уроков, Раҳимов С., Равшанов, Синдаров, Эркинов, Садиржонов, Қосимжонов, Алиев, Журавлёв, Қаршиев.

Мураббийлар штаби кейинги баҳсда натижани яхшилаш ва ҳужумда самарадорликни оширишни асосий мақсад қилиб қўйган.