ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Samsung W26: Хитой учун ҳашаматли Z Fold 7 (фото)

0

Samsung Хитой бозори учун алоҳида флагманларини тақдим этиш анъанасини давом эттирди — W сериясининг навбатдаги вакили W26 намойиш этилди. Бу модел, асoсан, Galaxy Z Fold 7’нинг маҳаллий, премиум-кейсга солинган варианти сифатида позицияланади.

Техник жиҳатдан катта фарқ йўқ: гаджетда ташқи 6,5 дюймли ва ички 8 дюймли дисплейлар сақланган, Galaxy учун Snapdragon 8 Elite платформаси қўлланган. Батарея ҳам таниш — 4400 мА/соат, оғирлик кўрсаткичлари эса деярли ўзгармаган.

Энг кўзга кўринадиган янгилик — дизайн. W26 олтин рангли рамка ва камера блоки атрофидаги шундай ҳошиялар билан безатилди. Бу деталлар қурилмани визуал жиҳатдан янада ҳашаматли ва эксклюзив қилиб кўрсатади.

Қисқача айтганда, W26 — функционал жиҳатдан Z Fold 7, аммо Хитой аудиторияси учун “люкс” таомилида ишланган қиёфа ва WDNA руҳига эга ихчам премиум версия.