ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қирғизистон пойтахтини Манасга кўчириш масаласи қизғин муҳокамада...

0

Қирғизистонда бир қатор сиёсатчилар пойтахтни Бишкекдан Манас шаҳрига кўчириш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

Ташиевнинг таъкидлашича, пойтахт мақомига даъво қилиш учун шаҳар ҳам, аҳоли ҳам руҳий ва инфратузилма жиҳатидан тайёр бўлиши зарур. «Пойтахт бўлиш осон эмас. Манасга катта маблағ йўналтирилмоқда, қурилишлар жадал кетяпти — уни замонавий шаҳарга айлантиришимиз керак», — деди у 11 октябрь куни Манасда мактаб директорлари билан учрашувда.

Расмий маълумотга кўра, Манас 2026 йилда республика аҳамиятидаги учинчи шаҳар мақомига эга бўлади. Ташиев шаҳарнинг номини ўзгартириш ҳам стратегик жиҳатдан тўғри қадам бўлганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Жалолобод шаҳри расман Манас деб ўзгартирилди — тегишли қонунга президент Садир Жапаров имзо чеккан эди. Манас — Қирғизистоннинг учинчи йирик шаҳри, Жалолобод вилояти маъмурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси 184,4 минг нафарга яқин бўлиб, мамлакатнинг жанубида, Фарғона водийсида жойлашган.