ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ЖЧ-2026 саралаши. Испания, Италия ва Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар

0

Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи доирасида Европанинг бир қатор терма жамоалари майдонга тушди ва мухлисларга голларга бой кун улашди.

Португалия терма жамоаси Ирландияга қарши баҳсда қийин ғалабага эришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Рубен Невеш аниқ зарба йўллаб, жамоасига муҳим 3 очкони таъминлади — 1:0. Қизиғи, бу беллашувда Криштиану Роналду пеналтидан фойдалана олмади.

Португалия — Ирландия 1:0

Гол: Невеш (90+1).

Португалия — Кошта, Далот (Тринкау, 62), Диаш, Инасио (Вейга, 46), Мендеш, Невеш, Витиня (Семеду, 61), Нето (Леау, 61), Фернандеш (Рамуш, 86), Силва, Роналду.

Ирландия — Келлеҳер, ЎБрейн, Коллинс, ЎШеа, Колеман (Эган, 86), Куллен, Молумби, Маннинг, Эбоселе (Жонстон, 74), Огбене (Смолбон, 77), Фергюсон (Паррот, 78).

Шу билан бирга, Италия меҳмон сифатида Эстонияни 3:1 ҳисобида таслим қилди. Мойзе Кин, Ретеги ва Эспозито томонидан киритилган голлар “адзуррилар”ни навбатдаги ғалабага олиб чиқди.

Эстония — Италия 1:3

Голлар: Саппинен (76) — Кин (4), Ретеги (38), Эспозито (74).

Эстония — Ҳейн, Пеетсон, Пакотси, Куск (Мец, 62), Салице (Синявский, 46), Палумаетс (Ларсен, 46), Соометс, Кайт, Шейн, Саарма, Тамм (Саппинен, 62).

Италия — Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Калафиори, Орсолини (Комбиясо, 62), Барелла (Фраттези, 77), Тонали, Димарко, Кин (Эспозито, 15), Распадори (Спинаццола, 62), Ретеги (Кристанте, 77).

Куннинг энг йирик натижаси Туркияга тегишли бўлди — Стефан Кунц шогирдлари Болгария дарвозасига жавобсиз 6 тўп йўллади (1:6). Голларга Гулер, Йилдиз (дубль), Челик ва Кавечи муаллифлик қилди, бир тўп эса болгар ҳимоячиси Попов томонидан автогол сифатида қайд этилди.

Болгария — Туркия 1:6

Голлар: Кирилов (13) — Гулер (11), Попов (авт. 49), Йилдиз (51, 56), Челик (65), Кавечи (90+3)

Болгария — Митов, Попов (Турицов, 63), Христов, Божинов, Петров, Петков (Димитров, 64), Стаянов, Краёв, Кирилов (Петков, 73), Чочаев (Красев, 72), Десподов (Минчев, 64).

Туркия — Чақир, Челик, Демирал, Бардакчи, Қадиўғлу, Чалҳаноғлу (Ўзжан, 63), Кўкчу, Айдин, Гулер (Узун, 69), Йилдиз (Кавечи, 63), Актуроғли.

Испания ҳам ўз навбатида ишончли ўйин намойиш этди — Грузия устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Пино ва Оярзабал киритган голлар “қизил фурия”ни “E” гуруҳида пешқадамлик сари олиб чиқди.

Испания — Грузия 2:0

Голлар: Пино (24), Оярзабал (64)

Испания — Симон, Порро (Ллоренте, 75), Норман, Кубарси, Кукуреля, Мерино, Субименди (Гарсия, 81), Педри (Барриос, 74), Торрес, Оярзабал (Иглесиас, 65), Пино (Баена, 64).

Греция — Мамардашвили, Какабадзе (Азарови, 80), Гогличидзе, Кашиа, Двали, Гочолеишвили, Китеишвили (Гогнидзе, 69), Кочорашвили, Меквабишвили (Мамучашвили, 86), Микаутадзе (Квернадзе, 69, Кваратсхелия (Давиташвили, 69)

Ҳозирги ҳолатга кўра:
— “F” гуруҳида Португалия 9 очко билан етакчи, Ирландия эса 1 очко билан 4-ўринда;
— “I” гуруҳида Италия 12 очко билан иккинчи, Эстония 3 очко билан тўртинчи ўринда;
— “E” гуруҳида Испания 9 очко билан пешқадам, Туркия 6 очко билан иккинчи, Грузия 3 очко билан учинчи, Болгария эса очкосиз қолган.

Европа саралашининг бу тури нафақат натижалар билан, балки Роналдунинг ноодатий хатоси ва Туркиянинг жойида “портлаган” гол фейерверки билан ҳам ёдда қолди. Мухлислар эса навбатдаги баҳсларда яна шундай тантанали ўйинларни кутишмоқда.