«Uzbekistan Airways» Андижондадан Новосибирскга парвоз қилишни бошлайди
0
Uzbekistan Airways Андижон ва Новосибирск йўналишида парвозларни йўлга қўйишини эълон қилди, деб Kursiv хабар берди. Парвозлар 26 октябрдан бошланади.
Авиакомпания матбуот хизмати хабар беришича, парвозлар ҳафтасига бир марта — жума куни амалга оширилади. Билет нархи 1,2 миллион сўмдан бошланади.
Андижон → Новосибирск → Андижон йўналишида билетнинг умумий нархи — 3,5 миллион сўмдан. Пассажирларни ташиш учун Airbus A320 Neo самолёти жалб этилган.
Андижондан парвоз 14:05 да (махаллий вақт) старт олади, Новосибирскда самолёт 18:55 да қўнди. Ушбу йўналишда ҳавода ўртача 2,5 соат давом этади.