Ўзбекистонда парранда гўшти импорти 14,2% га ошди
2025 йилнинг саккиз ойида Ўзбекистон 54,6 минг тонна парранда гўштини чет элдан харид қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,2% кўпроқ, деб Kursiv.media хабар берди.
Импорт қилинган парранда гўшти учун 59,1 миллион доллар (725 миллиард сўм) сарфлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Асосий етказиб берувчи давлат — Россия бўлиб, 13,9 минг тонна гўшт етказиб берилган. Туркиядан 9,8 минг тонна, Беларусьдан эса 7 минг тонна гўшт олиб келинди.
Бундан ташқари, Бельгия — 5,6 минг тонна, Нидерландия — 4,2 минг тонна, бошқа давлатлардан эса 14,1 минг тонна парранда гўшти импорт қилинди.
Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Ўзбекистон жами 2,6 миллиард доллар (32,2 трлн сўм) қийматида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган. Бу йиллик ҳисобда 14% ўсишни англатади.
Импорт қилинган маҳсулотлар орасида асосий ўринни ғалла — 609 миллион доллар (7,5 трлн сўм) ва гўшт — 504,7 миллион доллар (6,25 трлн сўм) эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон шакар — 331,9 миллион доллар (4,1 трлн сўм), сабзавот ва мевалар — 294,4 миллион доллар (3,65 трлн сўм) миқдорида сотиб олган.