ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мекцикада сув офати: 27 киши ҳалок бўлди

0

Мексикада кучли ёмғирлар ва сел тошқинлари камида 27 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ёмғирлар бир нечта ҳудудларда ер кўчкилари ва сув тошқинларини келтириб чиқарди.

Ҳидалго штатида 16 киши ҳалок бўлди, мингга яқин уй ва кўплаб мактаблар зарар кўрди. Пуэбла ва Веракруз штатларида ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилди, бир неча киши бедарак йўқолган.

Президент Клаудия Шейнбаум аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида йўллар очилаётгани ва электр таъминоти тикланаётганини маълум қилди. Қутқарувчилар сув босган ҳудудларда аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.

Мексика Мудофаа вазирлиги 5 мингдан ортиқ ҳарбий ходимни сафарбар этган.