ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бухорода бошқарувни йўқотган Матиз каналга тушиб кетди

0

10-октябрь куни кечки соат 21:40 лар атрофида Ғиждувон туманининг “Бақоллар” маҳалласида фавқулодда ҳолат юз берди. “112” қисқа рақамига келиб тушган мурожаатга кўра, “Қалқонруд” канали бўйида ҳаракатланаётган Матиз русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина сувга тушиб кетган.

Воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий қутқарув гуруҳлари зарурий махсус техника ва воситалар ёрдамида автомобилни сувдан чиқариб олиш ишларини олиб борди.

Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Қутқарувчилар томонидан хавфсизлик чоралари кўрилган ва ҳолат назоратга олинган.