ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Mercedes-Benz 100 кВт·соатли батареяни 10 дақиқада қувватлайдиган тизимни тақдим этди

0

Mercedes-Benz электромобилларни қувватлаш вақтини кескин қисқартириш бўйича янги босқичга ўтди. Компаниянинг мақсади — электромобилни қувватлашни бензин қуйиш жараёнидек тез ва қулай қилиш, деб ёзмоқда ixbt.com сайти.

Шу мақсадда V-Class базасида яратилган тажриба автомобили — мобил лаборатория ишлаб чиқилган. У бешта қувват портига эга бўлиб, юқори кучланишли энергия узатиш, батареяни совитиш, икки томонлама қувватланиш (В2Ҳ ва V2G), автоматик индуктив ҳамда қуёш энергияси асосида қувват олиш технологияларини синовдан ўтказмоқда.

Mercedes-Benz қувват тизимлари бўлими раҳбари Малте Сиверс таъкидлади:

“Навбатдаги кураш — бу қулайлик учун. Мижозлар қувватлаш жараёни бензин қуйиш каби тез ва силлиқ бўлишини исташади. Биз айнан шунга эътибор қаратаяпмиз.”

Автомобиль икки портли CCС тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 900 кВт гача қувват бериши мумкин. Максимал 1000 ампер токда у 100 кВт·соатли батареяни атиги 10 дақиқада тўлдиради.

Бундан ташқари, МCС (мегаваттли қувват тизими) ҳам синовдан ўтмоқда — у 1000 кВтдан ортиқ қувват етказиб бера олади.

Яна бир муҳим йўналиш — икки томонлама қувватланиш технологияси бўлиб, у автомобилни уй, тармоқ ёки ташқи қурилмаларни қувватлантириш воситасига айлантиради. Тизим АC ва ДC ток билан ишлайди ва унинг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланган.