ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Янгиҳаёт ва Сергелида шифокор ресептисиз кучли дорилар сотилган жиноят фош қилинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт ва Сергели тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди. “М.М” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Д.Р. 200 дона, шунингдек, “Г.П.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.С. 150 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор ресептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.М. фуқаро X.X.ga 10 дона “Тропикамид” ва 10 дона “Регапен” дори воситаларини 3,7 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 10 дона капсуладаги дори воситасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиларни аниқлаш ва дори воситаларининг ноқонуний савдосини олдини олиш бўйича самарали чоралар кўрилмоқда.