ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Автомобилга газ баллон ўрнатиш энди техпаспортни янгилашни талаб қилмайди!

0

2025 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, автомобилларга газ балон ўрнатилганидан сўнг, "техпаспорт"ни янгилаш ёки алмаштириш мажбурияти бекор қилинади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий равишда хабар берди. Президентнинг 2025 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-286-сонли қарори асосида бу янгилик жорий этилмоқда. Қарорга кўра, 1 ноябрдан бошлаб автомобилларни рўйхатдан ўтказишда газ балонининг ўрнатилиши ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда қайд этилади.

Бундан олдин, ҳар сафар газ балони ўрнатилганида, автомобил эгаси техпаспортини янгилаш учун тегишли идорага мурожаат қилиши керак эди. Энди эса, ушбу жараён бутунлай электронлаштирилади ва автомобилнинг янги рўйхатга олиш гувоҳномасини янгилаш шарт эмас бўлади. Бу ўзгаришлар рақамли технологияларни жорий этиш ва давлат хизматларини янада соддалаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, илгари 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиллардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланиши таклиф қилинган эди. Бироқ, ҳозирда бундай тақиқ ҳақидаги қарор ҳали амалга оширилмаган.